Саломатлик

Ўпка саратони: Кўпинча эътибордан четда қоладиган 7 та аломат

Чоп этилди Sentabr 14, 2020 Ўпка саратони: Кўпинча эътибордан четда қоладиган 7 та аломатda fikr bildirishni o'chirish

Ўпка саратони энг хавфли 4 та касалликдан бири бўлиб, унинг охири ўлим билан тугайди. Ҳеч қачон тамаки чекмаган инсонлар ҳам бу хавфга чалиниши мумкин, шунинг учун ҳам ушбу касалликнинг илк аломатларини билиб олиш зарар қилмайди. Сабаби даволаш ишлари қанча эрта бошланса, шифо топиш ҳам шунча осон бўлади.

 

Қон аралаш йўталиш

Қон аралаш йўталиш –  жуда ёмон белги. Бу саратон касаллигининг аломати бўлмаса-да, ҳар қандай ҳолат бўлмасин, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Кўкрак қафасида оғриқ

Шунингдек, елкага ёки унинг орқа қисмига оғриқ тарқалиши мумкин. Кўпчилик беморлар буни юрак хасталиги билан адаштиради. Аммо оғриқлар чуқур нафас олиш, йўталиш ёки кулиш пайтида зўрайса, ўпканинг ҳолати яхши эмаслигидан далолат. Зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Доимий йўтал

Агар йўтал уч ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида давом этаётган бўлса, унда шифокор билан учрашиш вақти келган. Сабаби бундай ҳолда ривожланаётган ўсма нафас олиш тизимини безовта қилаётган бўлиши мумкин. Том маънода организм бегона жисмни итаришга ҳаракат қилади ва йўтал юзага келади.

Нафас қисиши

Ўпка саратони ривожланишининг яна бир белгиси нафас қисишидир. Бу ҳолат зинадан кўтарилганда ёки юриш давомида кузатилади. Бу ўсманинг қисман нафас йўлларини тўсиб қўйиши, шунингдек, ўпкага босим ўтказадиган ва нафас олишга тўсқинлик қиладиган кўкрак қафасидаги суюқлик тўпланиши туфайли пайдо бўлади.

Чарчоқ ҳис қилиш

Доимий чарчоқ ёки унинг кучайиши кузатилганда шифокорга кўриниш зарур. Бу танада ўзгаришлар, шу жумладан, хавфли жараёнлар содир бўлаётганининг белгисидир. Агар чарчоқ ҳиси вазн йўқотиш ва иштаҳанинг йўқолиши билан бирга кузатилса, унда ўпка саратонининг ривожланиш кўрсаткичи анча юқори бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Танада номаълум сабабдан оғриқ пайдо бўлиши

Ўпка саратони аниқ белгилар билан кузатилмаслиги мумкин бўлган касаллик туридир. Баъзида айрим аломатлар мия ёки умуртқага сингиб кетган ҳолларда пайдо бўлади. Шундан сўнг бош оғриши, айланиши, уйқучанлик, камқонлик ва тананинг бошқа қисмларида ҳам оғриқлар бўлиши мумкин. Кўпчилик ушбу аломатларга бепарво бўлади ва ҳаётини хавф остига қўяди. Танада юз бераётган ҳар қандай ўзгариш нимадандир дарак беради, шунинг учун шифокор кўригидан ўтиш жуда муҳим.

daryo.uz