Дунё янгиликлари

Байден “Фаластин давлати учун курашиш”ни ваъда қилди

Чоп этилди Sentabr 14, 2020 Байден “Фаластин давлати учун курашиш”ни ваъда қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден Фаластин давлатини қуриш учун курашишни ваъда қилди. Ушбу баёнотини у онлайн маблағ йиғиш тадбири чоғида эълон қилди. “Мен аннексияга қарши тураман. Агар мени президентликка сайлашса,  мен ушбу икки давлат ўртасидаги можаронинг ечимини топиш учун курашаман. Бунда Исроил аҳолисини фалстинликлар ерларига жойлаштиришга чек қўяди, ўз навбатида, фаластинликлар ҳам қўпорувчилик ҳаракатларидан воз кечади”, деди у.

Элатиб ўтамиз, Байдан Ислом ва мусулмонларни ёқлаб айтган иборалари билан машҳур. Шунингдек, у сайланган тақдирда ирқчилик ва нафратга чек қўйиш ҳамда амалдаги президент Доналд Трампнинг мусулмон давлатлари фуқароларининг Америка ҳудудига киришини тақиқлаш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ваъда берди.

Шунинг билан бирга, Байдан мусулмон лидерларни ўзининг маъмуриятига ишга қабул қилиш, бутун дунё бўйлаб камчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар, хусусан, Мьянмдаги рохинжалар ва Хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилиш, Сурия, Яман ва Ғазодаги қашшоқ аҳолининг турмуш тарзини кўтаришга ёрдам бериш ниятида эканини маълум қилди.

АҚШ президентлигига сайлов 3 ноябрь куни ўтказилиши кутилмоқда.