Ошиқу орифлар. ЯРАЛИШИ ТЕСКАРИ
Жунайднинг суҳбатида қатнашган зотларнинг улуғларидан бўлган Муҳаммад Аллиян Насавий (Аллоҳнинг раҳмати барчасига ёғилиб турсин)нинг бундай дегани нақл қилинган: “Ҳали бошланғич ҳолимда эканимда нафснинг офатларини кўрардим ва унинг яширинган жойларини биладиган вазиятга келгандим. Унга қарши қалбимда доимий суратда бир кин бор эди. Бир куни бўғзимдан тулки боласига ўхшаган бир нарса чиқди. Ҳаққ таоло мени уни танийдиган ҳолга келтирди, англадимки, у нафсдир. Оёқларимнинг остига олиб тепкилай бошладим, аммо ҳар сафар қаттиқ босганимда у янада катталашарди. Унга: “Ҳей, сенга нима бўлди, ҳамма нарсани уриб каллакланса маҳв ва ҳалок бўлади. Сен эса янада зиёдалашиб боряпсан?” дедим. Менга дедики, сабаби бундай: “Менинг яратилишим терсдир. Бир нарсани зерикиш ва қайғуга солган нарса менга роҳат ва завқ беради. Бошқа нарсаларга роҳат келтирадиган нарса мени машаққатга солади”.
Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуб”идан