Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла вафот этди
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган жонкуяр уламо Хайруллоҳ домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин. Яратган охиратларини обод қилсин!