Боснияда 1992 йилда мусулмонларга қирғин уйштирганликда айбланиб 9 киши ҳибсга олинди
Босния полицияси 16 сентябрь куни миллати серб бўлган 9 кишини ҳибсга олди. Улар 1990 йиллардаги урушнинг бошланишида 44 нафар мусулмон фуқароларни ўлдирганликда гумонланмоқда.
Ҳибсга олинганларнинг икки нафари собиқ полиция ҳодимлари, қолганлари собиқ аскарлар бўлиб, улар 1992 йилнинг сентябрида Босния шарқидаги Соколач ҳудудида яшовчи мусулмонларга қарши уюштирилган қирғинни режалаштирган, ташкиллаган ва унда қатнашганликда гумоланишмоқда.
Бу ҳақда босниялик прокурорлар баёнот орқали хабар беришган. Унда айтилишича, Босниянинг серблардан ташкил топган армияси Соколачдаги Новосеоси қишлоғига ҳужум қилганида эрлар аёлларидан ажратилган, ёш болалар отилиб, ахлатхонага улоқтирилган. Ушбу қирғин қурбонлари ёқиб юборилган. Шундан кейин бу қишлоқдаги масжид вайрон қилинган ва унинг қолдиқлари ахлатхонага, қурбонларнинг қолдиқлари устига ташланган.
Шунингдек, Босниядаги серб миллатига мансуб генерал Радислав Кристич ҳам мазкур жиноят борасида гумонланувчи ҳисобланади ва у сўроқ қилинади. У 1995 йилда Сребреникада бўлган геноциддаги иштироки учун БМТ суди томонидан 35 йилга қамалган ва айни пайтда ушбу муддатни ўтамоқда.
Маълумот учун, Боснияда 1992-1995 йиллар оралиғида хорватлар, серблар ва мусулмонлар ўртасида уруш бўлиб ўтган ва унда 100 минг атрофида одам ҳалок бўлган.
aniq.uz