Дунё янгиликлари

Коронавирус: беморлар сони 30 миллиондан ошди, эпидемия назоратдан чиқди

Чоп этилди Sentabr 19, 2020 Коронавирус: беморлар сони 30 миллиондан ошди, эпидемия назоратдан чиқдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 30 миллиондан ошди. Мазкур университет халқаро ташкилотлар ва ҳукуматлар берган маълумотларга асосланган ҳолда коронавирус юққанлар сонини ҳисоблаб бормоқда.

Маълум бўлишича, бугунга келиб 30 193 188 киши коронавирусга чалинган, 946 346 киши мазкур инфекция оқибатида оламдан ўтди. Касалланишлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда – 6 675 564. Ҳиндистонда 5 214 677 ва Бразилияда 4 455 386 киши коронавирус билан касалланди.

«Евроньюс» хабарига кўра, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус эпидемияси назоратдан чиқиб кетганини ва битта вакцина билан инфекциянинг тезкор тарқалишини тўхтатиб бўлмаслигини айтган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбарлари ҳам шундай фикрда, улар мамлакатларни касаллик юқишининг олдини олиш учун қатъийроқ чоралар кўришга чақирмоқда.