Дунё янгиликлари

Коронавирусни бошқаларга юқтиришнинг кутилмаган энг тез йўли аниқланди

Чоп этилди Sentabr 19, 2020 Коронавирусни бошқаларга юқтиришнинг кутилмаган энг тез йўли аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Швециялик олимлар коронавирусни энг тез юқтириш усули тўғрисида кутилмаган хулосага келишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, патоген қўшиқ куйлаш пайтида жуда тез юқар экан.

Шу боис тадқиқотчилар вокал концертларда қатнашишни кейинга қолдиришни маслаҳат беришмоқда.

Study Finds илмий порталида эълон қилинган мақолада келтирилишича, коронавируснинг «супертарқалиши» назариясини текширишга қарор қилган мутахассислар иштирокчилари иккита инфекция ташувчиси ҳамда коронавирусга салбий тест-синовдан ўтган 12 қўшиқчи бўлган тадқиқотни амалга оширишган.

Тажриба доирасида махсус камерада бўлишган иштирокчиларнинг гапирганда ҳамда қўшиқ куйлагандаги нафаси тарқалиши ўрганилган. Шунингдек, аэрозолларнинг одам ниқобда ёки ниқобсиз бўлганида қандай тарқалиши ҳам кузатилган.

Натижада, қўшиқ куйлаш микротомчиларнинг патоген билан тарқалиш хавфини ошириши аниқланган. Қайд этилишича, қўшиқ ижро этиш жараёнида ҳаводаги зарраларнинг концентрацияси ошган.