Пазандалик

Гўштли «қуш ини» таоми

Чоп этилди Sentabr 21, 2020 Гўштли «қуш ини» таомиda fikr bildirishni o'chirish

Ажойиб кўринишга эга «қуш ини» таомининг мазаси ҳам ўзига хос.

Керакли маҳсулотлар:

  • Қийма – 600 гр;
  • Тухум – 1 дона;
  • Қўзиқорин – 4 дона;
  • Пиёз – 1 дона;
  • Батон нон – 2-3 бўлак;
  • Сут – 100 мл;
  • Ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
  • Қаттиқ пишлоқ – 75 гр;
  • Сметана – 1 ош қошиқ;
  • Нон талқони – 100 гр;
  • Туз, зиравор, кўкатлар таъбга кўра.

Тайёрланиш жараёни:

Қотирилган нон бўлаклари сутга солиб, ивитилади.

Қўзиқорин ювилиб, қуритишга қўйилади. Қўзиқорин майда тўғралиб, пиёз билан суви чиққунча қовуриб олинади. Сметана ва зираворлар сепилиб, 3-5 дақиқа мобайнида пиширилади.

Қийма яна бир марта сутда ивитилган нон ва петрушка билан гўшт майдалагичдан ўтказилади. Унга тухум, туз ва мурч қўшилади. Яхшилаб аралаштирилиб, тенг порцияларга бўлинади.

Қиймали аралашмани стакан ёрдамида ўртасидан чуқурча ҳосил қилиниб, чет қисмини қалинроқ девор ясалади.

Тайёрланган «қуш ини»нинг ичига қўзиқоринли аралашмадан бир ош қошиқдан солинади.

Ёғ сурилган пергамент қоғозга аста жойлаштирилган қуш инлари 180 даражада 30 дақиқа давомида пиширилади.

Қирғичдан ўтказилган қаттиқ пишлоқ таом тайёр бўлишига яқин устига сепилади ва эригунча 15-20 дақиқага қўйилади.

Тайёр бўлган «Қуш ини» таоми сабзавотлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.

 

 

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!