Дунё янгиликлари

Трамп Россияни ўғирликда айблади

Чоп этилди Sentabr 22, 2020 Трамп Россияни ўғирликда айбладиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни олдинги президент Барак Обама маъмуриятидан қурол яратилишидаги технологияларни ўғирлаганидан сўнггина гипертовушли қуролларни ярата олганини таъкидлади.

Бу ҳақда РИА Новостига таяниб “zarnews.uz” хабар берди.

Трамп уни АҚШ махфий маълумотларини ошкор қилганлиги тўғрисидаги айбловларга шундай жавоб қайтарди.

“Қандайдир аҳамиятсиз одам айтади: “Менимча, у махфий маълумотни ошкор қилди” деб. Йўқ, мен бор-йўғи дунёга, бизда энг қудратли қурол борлигини маълум қилдим, ҳатто бу қанақа қурол эканлигини ҳам айтмадим. Умид қиламанки, биз ҳеч қачон ундан фойдаланишга мажбур бўлмаймиз. Бизда оддий ракетадан беш баробар кучли супер-гипертовушли ракета бор. Россия эса ушбу маълумотни Обама маъмуриятидан ўғирлади ва ўзининг шундай ракетасини ясади”, деди Трамп сайловолди тадбирида қилган чиқишида.

Трамп яна бир бор АҚШ дунёдаги энг қудратли қуролга эга эканлигини эълон қилди. “Бизда инсоният тарихида барпо этилган энг қудратли қурол бор”, деб таъкидлади у.

Президентнинг сўзларига кўра, бу шунчалик қудратли қуролки, Россия ва Хитойнинг АҚШга фақатгина ҳасад қилишдан бошқа чораси қолмайди.

“Улар бизда нима борлигини билишмайди. Бироқ бу ҳеч ким, ҳеч қачон кўрмаган ва эшитмаган нимадир эканини билишади”, дея қўшимча қилди Трамп.