Дунё янгиликлари

Россияда коронавирусга қарши яна бир вакцина синовлари ўтказилади

Чоп этилди Sentabr 22, 2020 Россияда коронавирусга қарши яна бир вакцина синовлари ўтказиладиda fikr bildirishni o'chirish

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши яна бир вакцина синовлари ўтказилишини маъқуллади.
Чумаков маркази томонидан ишлаб чиқарилган мазкур вакцина синовида уч мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этади, дейилади вазирликнинг матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, иштирокчиларнинг бундай миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ келади.
Ишланма муаллифлари синовларни шу йилнинг ноябрида якунлашни мўлжаллаган.
Дори воситасининг клиник синовлари Киров, Санкт-Петербург ва Новосибирскда ўтказилади. Синов иштирокчилари вакцинациядан сўнг 16 кунлик чекланган муҳитда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги “Спутник V” номли биринчи вакцина августда рўйхатдан ўтказилганди.