Мақолалар

Агар ғайбни билсалар эди…

Чоп этилди Sentabr 22, 2020 Агар ғайбни билсалар эди…da fikr bildirishni o'chirish

Билқис муслима бўлганидан Ҳазрати Сулаймон унга намоз ўқиш учун муҳташам маъбад қуришларини буюрдилар. Жинлар ишга киришдилар. Улар Сулаймон алайҳиссаломнинг амрига қарши чиқа олмасдилар. Чунки жазоланишдан қўрқардилар.

Ҳазрати Сулаймон ҳассасига таяниб, уларни кузатиб турардилар. Маъбад қурилиши битиш арафаси эди. Жинлар оғир меҳнатдан ҳолдан тойдилар. Дам олишни истадилар. Сулаймон алайҳиссаломга қараб, у зотнинг ҳассага таяниб турганини кўрдилар. Журъат қилиб рухсат сўрай олмадилар. Ишлашда давом этиб, маъбадни қуриб битирдилар.

Айни шу пайтда ҳазрати Сулаймон ерга йиқилдилар. Жинлар югуриб келганларида у зотнинг аллақачон жон таслим қилганлари маълум бўлди. Улар ҳазрати Сулаймоннинг анча аввал вафот этганини тушундилар. Лекин пайғамбар ҳассасига суянганича қолган эди. Агар ёғоч қуртлари ҳассани емаганида, унинг ўлганини ҳеч ким билмас эди.

Ўшанда ўзларининг ҳолидан ғоят мутаассир бўлган жинлардан бири бундай деди:

– Агар биз кўринмаганни, яширин нарсаларни, ғайбни билсайдик, ҳазрати Сулаймоннинг ўлганини ҳам билган бўлардик.