Дунё янгиликлари

“Apple” пандемиядан кейин ҳам масофавий ишлашни давом эттирмоқчи

Чоп этилди Sentabr 23, 2020 “Apple” пандемиядан кейин ҳам масофавий ишлашни давом эттирмоқчиda fikr bildirishni o'chirish

“Apple” ходимлари масофадан туриб ишлаш жараёнида ўзларининг самарадорликларини исботлашди, дея баёнот берди Америка корпорацияси раҳбари Тим Кук.

Шу боис у пандемиядан сўнг ҳам ходимлар учун уйда ишлаш имкониятини сақлаб қолмоқчи эканлигини таъкидлаган.

“Мен аввалги иш форматига қайтамиз деб ўйламайман. Коронавирус билан боғлиқ вазият кўп нарсаларнинг виртуал режимда мукаммал ишлашини намойиш этди”, дейди корпорация раҳбари.

Маълумот ўрнида, ҳозирги пайтда компания ходимларининг 85 фоизи масофадан туриб ишламоқда. Офис ишига тўлиқ қайтиш жараёни эса фақат кейинги йил бўлиши кутилмоқда.