Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони зиёратчиларни қабул қилиш бошланаётганини маълум қилди

Чоп этилди Sentabr 24, 2020 Саудия Арабистони зиёратчиларни қабул қилиш бошланаётганини маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан бошлаб СOVID-19 эпидемияси сабабли март ойидан буён тўхтатиб қўйилган мамлакатда жойлашган мусулмон дунёсининг зиёратгоҳларини зиёрат қилишни босқичма-босқич қайта йўлга қўймоқда.

Бу ҳақда Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

Таъкидланишича, биринчи босқичда зиёратчилар сони, шу жумладан, Саудия Арабистони фуқаролари ҳамда хорижликлар билан бирга 6000 киши билан чегараланади.

1 ноябрдан эса чет элдан келадиган зиёратчилар ҳисобига ўсиш кузатилиши боис ташриф буюрувчилар сонини кунига 20.000га етказиш режалаштирилган.