ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи жамоаси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укалари Бадриддинхон Темирхон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.