Дунё янгиликлари

Коронавирус асоратларининг кучайишини олдини олувчи муҳим восита маълум қилинди

Чоп этилди Sentabr 28, 2020 Коронавирус асоратларининг кучайишини олдини олувчи муҳим восита маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Қонда Д витаминининг нормал даражаси янги коронавирус инфекциялари туфайли оғир ҳолатлар ва ўлимни сезиларли даражада камайтиради. Худди шундай хулосага АҚШнинг Бостон университети Тиббиёт мактаби олимлари томонидан келинди.

Тадқиқотчилар 235 беморнинг қон намуналарини ўрганишга ва бунда Д витамини миқдорига эътибор қаратишган.

Якунда, қонида Д витамини етарли бўлганлар “Covid-19” билан касалланган беморларда ножўя клиник натижалар хавфи — оғир асоратларнинг ривожланиши ёки ўлим даражаси анча пастлиги маълум бўлган.

«Ушбу тадқиқот қонда Д витаминининг етарлилиги асоратларни, шу жумладан, цитокин бўронларини ва охир-оқибат “Covid-19″дан ўлим эҳтимолини пасайтиришига тўғридан-тўғри далилларни келтириб чиқарди», дейди тадқиқот раҳбари, доктор Майкл Холик.