Саломатлик

Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқланди

Чоп этилди Oktabr 2, 2020 Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Британиянинг Фрэнсис Крик институти олимлари лаборатория тажрибаси ўтказди. Аниқланишича, коронавируснинг оқсил «тожлари» ҳужайраларга маҳкам бирикиб, организмга кириш учун 10 та турли шаклга айлана олади.

«Гриппнинг ҳам, ОИВнинг ҳам бундай мураккаб кириш механизми йўқ», деб айтилган тадқиқотда.

Коронавирус «тожлари» лаборатория шароитида турли шаклларга жуда тез — 60 сонияда кира олган. Бироқ реал шароитларда унга бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади.

Олимларнинг фикрича, коронавирус ўзини антитаналар томонидан аниқланишдан ҳимоялаш учун шундай трансформация қилади.

Бу тадқиқот вируснинг бунчалик юқумли экани ва унга қарши қандай курашиш керак эканини тушунишда ёрдам беради.