Бугун – Бутунжаҳон жониворларни ҳимоя қилиш куни
Мазкур сана 1931 йилда Флоренция шаҳрида (Италия) Халқаро табиатни ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари ташаббуси билан таъсис этилган.
Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни Ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.
Шу боис, кўплаб мамлакатларда ушбу санада ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан турли тарғибот акциялари, оммавий тадбирлар ўтказиб келинади.