Пазандалик

Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб италянча «тимбал» пишириб кўринг

Чоп этилди Oktabr 4, 2020 Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб италянча «тимбал» пишириб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

«Тимбал» италян ошхонасининг энг мазали таомларидан бири ҳисобланади. Ҳар куни бир-бирига ўхшаш таом тайёрлашдан зерикканлар учун мазкур рецепт айни муддао.

Керакли маҳсулотлар:

  • Узун макарон — 500 гр
  • Қийма — 600 гр
  • Помидор — 2 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Тухум — 1 дона
  • Қўзиқорин — 5-7 дона
  • Кўкатлар таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи таъбга кўра
  • Туз, мурч таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни.

  • Макаронни тузли сувда пишириб олинг.
  • Помидорни ўсимлик ёғи солинган товада қовуриб олинг, пиёз қўшинг ва қовуришда давом этинг.
  • Қийма ва тухум қўшиб аралаштиринг.
  • Кўкатларни солинг, туз ва мурч сепинг.
  • Чуқур ва кенг идиш четларига ёпишиб қолмаслиги учун ёғ суртинг.
  • Макаронларни спиралсимон қилиб идиш четлари бўйлаб, устма-уст айлантириб чиқинг.
  • «Начинка» ва қўзиқоринларни солинг, макароннинг қолган қисмини яна қопқоқ шаклида айлантириб чиқинг.
  • Ёғ суртилган қандолат қоғози билан идиш устини ёпиб, 220 даража қизиган печда 60 дақиқа давомида пишириб олинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!