Боку Киевдан Арманистон билан зиддиятда ёрдам беришни сўради
Озарбойжон Бош прокуратураси расмий Ереваннинг турли мамлакатларда яшовчи барча арманларга қилган оммавий мурожаатини эсга олди.
Расмий Боку Украинани ҳам ўз ичига олган қатор давлатлар ҳукуматига мурожаат қилиб, у ерда яшовчи арманларнинг Тоғли Қорабоғга Озарбойжонга қарши урушда қатнашиш учун кетишини олдини олиш тўғрисида илтимос билан чиқди.
Бу ҳақда Озарбойжон Бош прокуратураси 5 октябрь, душанба куни маълум қилди.
Мурожаатлар АҚШ, Канада, Австралия, Германия, Россия, Грузия, Украина, Белорусия, Ўзбекистон, Уругвай, Ироқ, Эрон, Аргентина бош прокурорлари ва адлия вазирларига юборилди.