Дунё янгиликлари

Озон қатламидаги тешик янада катталашди

Чоп этилди Oktabr 7, 2020 Озон қатламидаги тешик янада катталашдиda fikr bildirishni o'chirish

Aнтарктика устидаги озон тешигининг ҳажми сўнгги йилларда қайд этилган энг каттасидир. Бу ҳақда Европанинг ўрта масофадаги об-ҳаво прогнозлари марказининг ҳисоботида айтилган.

Aнтарктида устидаги озон қатламидаги тешик қўрқинчли катталикка етди. Таъкидланишича, 25 километр баландликдаги озон миқдори 100 Добсон бирликларидан кам бўлган.

Бу кўрсаткич меъёрдан 2 баравар паст. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу сўнгги бир неча йил ичидаги энг катта тешиклардан бири.

Маълумот учун, Aнтарктика устидаги озон тешиги ҳар йили ҳосил бўлади ва унинг ҳажми ўзгариб боради. Жорий  йил эса у рекорд даражада катталашган.