Устоз
Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга:
– Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз, – деди.
Мен унга:
– Асалари асални нимадан олади? – дедим.
У:
– Гулларнинг ширасидан, – деди.
Мен:
– Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади? – дедим.
У:
– Аччиқ бўлади, – деди.
Шунда мен:
– Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади, – дедим.
Доктор Ёсир Дарвиш