Дунё янгиликлари

“Роҳинжалар ғайриинсоний шароитда яшашга мажбур”

Чоп этилди Oktabr 9, 2020 “Роҳинжалар ғайриинсоний шароитда яшашга мажбур”da fikr bildirishni o'chirish

“Human Rights Watch” (HRW) мьянмалик мусулмон роҳинжалар лагерларда оғир шароитларда яшаётгани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Жами 169 саҳифалик ҳисоботда Мьянманинг Аракан штатидаги 24 лагер ва шунга ўхшаш жойлардан сўз юритилган.

Қайд этилишича, симтиканлар билан ўралган лагерларда қарийб 130 минг роҳинжа ушлаб турилибди, улар эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум. Лагердагилар тўйиб овқатлана олмаяпти ва сув орқали юқадиган касалликларга чалиняпти. Роҳинжалар орасида болалар ва оналар ўлими юқори даражада. Шунингдек, ҳисоботда лагерларида яшайдиган 65 минг бола таълим олиш имкониятидан маҳрумлиги айтилган, бу эса бола ҳуқуқларининг тўғридан-тўғри бузилишидир.

“Мьянма ҳукумати симтиканларни олиб ташлаб, араканлик мусулмонларга ўз уйларига қайтишга рухсат бермас экан, оғир халқаро жиноятларга қўл урмагани ҳақидаги баёнотлари ишончсизлигича қолаверади”, – дейди “Human Rights Watch” ташкилоти вакили Шайна Баучнер.