Дунё янгиликлари

Эрдоған Макронни мусулмонларга қарши очиқ провокацияда айблади

Чоп этилди Oktabr 9, 2020 Эрдоған Макронни мусулмонларга қарши очиқ провокацияда айбладиda fikr bildirishni o'chirish

Ғарб давлатлари Иккинчи Жаҳон урушидан тегишли сабоқ олмадилар. Бугунги кунда ушбу мамлакатларда ксенофобия ва мусулмонларга нисбатан нафрат давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон айтиб ўтди, деб ёзади Анадолу.

Унга кўра, Ғарбда этник ва диний асосларда нафрат намойишлари тўпланиб қолган муаммоларни яшириш учун фойдаланилмоқда.

“Мусулмонларга қарши ҳужумлар ўзларининг муваффақиятсизликларидан эътиборни чалғитмоқчи бўлган Европа сиёсатчиларининг қўлида популизмнинг асосий воситаларидан бирига айланди”, – деди Эрдўған Анқарада.

Туркия етакчиси, мисол тариқасида яқинда Франция президенти Эммануел Макроннинг мусулмонлар ва исломга оид баёнотларига эътибор қаратди.

“Франция президенти “ислом сепаратизм” атамасига йўл қўйиб, Исломни “тартибга солиш” нияти борлигини айтди. Бу очиқча провокация. Макрон радикализмга қарши курашишга умуман интилмайди, фақат жамоатчилик фикрини ўзининг муваффақиятсизликларидан чалғитишга, тоталитар тузум асосларини яратишга ҳаракат қилади”, – деди Эрдоған.

Туркия Президенти Макронни ўзи ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган мавзулардаги баёнотларида эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлади.