
АҚШ президентлигига номзодлар Доналд Трамп ва Жо Байденнинг сайловолди дебатларининг иккинчи раунди бекор қилинди
АҚШ президентлигига номзодлар Доналд Трамп ва Жо Байденнинг сайловолди дебатлари бўйича Комиссия дебатларнинг 15 октябрга белгиланган иккинчи раундини бекор қилди.
Комиссия баёнотида ҳар икки номзоднинг бу кунга бошқа режалари борлигини маълум қилгани ва шу сабабли дебатлар ўтказилмаслиги маълум қилинган.
Иккинчи раундда номзодлар томошабинларнинг саволларига жавоб беришлари кўзда тутилганди. Дебатлар бекор қилинганидан кейин номзодларнинг ихтиёрида дебатларнинг биргина раунди қолади, бу тадбир эса 22 октябрга белгиланган.