Алмазбек Атамбаев қўлга олинди
Қирғизистон ОАВ хабарига кўра, бугун ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва унинг икки тансоқчиси қўлга олинган.
Улар Бишкек шаҳрида оммавий тартибсизликлар уюштириш бўйича қўзғатилган жиноят иш доирасида ушланган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг билдиришича, айни пайтда мазкур ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг июнида Алмазбек Атамбаев суд қарорига биноан коррупцияда айбдор деб топилган ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Шунингдек, ундан барча давлат мукофотлари олиб қўйилди ва мол-мулки мусодара этилди.
5 октябрь куни бошланган оммавий тартибсизликлар чоғида Атамбаев намойишчилар томонидан озодликка чиқарилган эди.