Интернет луғати
Bitcoin – биткоин – олтиннинг электрон варианти. Ҳаётда олтинни топиш қанчалик қийин бўлса, биткоинни қазиб олиш (майнинг) ҳам шунчалик мушкул. Чунки у мураккаб алгоритмлардан ташкил топган рақамли активдир. У баъзида криптовалюта (cryptocurrency) деб ҳам аталади. Чунки у криптография (кодлаш) маҳсулидир.
Биткоинни Сатоши Накамото лақабли аноним дастурчи ёки дастурчилар жамоаси яратган. Илк биткоин қазиб олиш (майнинг) 2009 йил 3 январда юз берган. Сатоши кейинчалик дастурнинг базавий кодини электрон почта орқали ўзига ўхшаган криптопанк дастурчиларга “open-source” (дастурга бемалол ўзгартириш киритиш, мукаммаллаштириш имконини бериш) сифатида тарқатиб юборган.