Дунё янгиликлари

Ким Чен Ин йиғлаб, кечирим сўради

Чоп этилди Oktabr 13, 2020 Ким Чен Ин йиғлаб, кечирим сўрадиda fikr bildirishni o'chirish

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий техника парадида мамлакат фуқароларидан кечирим сўради ва йиғлаб юборди, деб хабар бермоқда “The Korea Times”.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин Шимолий Корея халқининг юқори ишончига қарамай, унга билдирилган умидларни тўлиқ оқлай олмаслигини таъкидлаган.

“Менга буюк шахслар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг ишини давом эттирган ҳолда ушбу мамлакатни бошқаришдек катта масъулият юкланган бўлса-да, менинг ҳаракатларим ва самимийлигим фуқароларимизни ҳаётдаги қийинчиликлардан халос қилиш учун етарли бўлмади. Мен жуда афсусдаман”, дея таъкидлаган раҳбар ва кўзойнагини ечиб, кўз ёшларини артган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, КХДР раҳбарининг ўз ҳис-туйғуларини намойиш этиши унинг раҳмдил ва глобал лидер эканлигини кўрсатишга қаратилган.