Слайдер

Устун қулади

Чоп этилди Oktabr 13, 2020 Устун қуладиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун яна битта устун қулади,
Бу оддий устунмас, Қуръон устуни.
Осмон кўз ёш тўкди, титради замин
Мотамга бурканиб айрилиқ куни.

Бугун яна битта юлдуз қулади,
Бу оддий юлдузмас, қуёшдан нурли.
Маърифат денгизи, тақво либоси,
Диёнат йўлида шердан ғужурли.

Бугун яна битта чўққи қулади,
Бу оддий чўққимас, ирфон маёғи.
Қуръон таржимони, тафсир калити,
Ақида пешвоси, тариқат боғи.

Бугун яна битта гумбаз қулади,
Бу оддий гумбазмас, элни этган ром.
Олтмиш саккиз ёшда қолдириб кетди,
Алоуддин Мансур ғоят порлоқ ном.

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ