Тарихда бугун: Низомулмулк ат-Тусий ўлдирилди
Асл исми Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Исҳоқ ат-Тусий бўлган Низомулмулк (1018-1092) Шарқ тарихи ва маданиятида ўзининг «Сиёсатнома» (ёки «Сияр ул-мулук») асари билан ўчмас из қолдирган.
Абу Али Ҳасан Эроннинг Тус шаҳри яқинидаги Родкон қишлоғида туғилган. Салжуқий султонлари саройида хизмат қилган. Вазирлиги даврида кўп олимлар ва машҳур кишиларга ҳомийлик қилиб, моддий ёрдам кўрсатган. Машҳур олим ва шоир Умар Хайём ҳам Низомулмулкнинг мурувватидан баҳраманд бўлгани яхши маълум.
Низомулмулк даврида таълим гуллаб-яшнади ва бир қатор олий ўқув юртларига асос солинди. У 1067 йили Бағдодда оламга машҳур “Низомия” мадрасасини қурдиради. Ушбу ўқув муассасаси дунёдаги энг қадимий унивeрситeт ҳисобланади.
Шунингдeк, у Басра, Мосул, Амол, Балx, Нишапур, Ҳирот, Исфаҳон, Марв ва Табаристонда “Низомия” дeб аталувчи шундай мактабларни яратди. Унинг “Низомия”си туфайли Қуръон ва суннат асосида билим олган бутун бошли авлод етишиб чиқди.
Низомулмулк 1092 йилнинг 14 октябрда Эроннинг Наҳованд шаҳри яқинида ёлланма қотил томонидан ўлдирилган.