Дунё янгиликлари

Франция қатъий карантин чоралари сабаб ойига тахминан 20 млрд евро зарар кўрмоқда

Чоп этилди Oktabr 17, 2020 Франция қатъий карантин чоралари сабаб ойига тахминан 20 млрд евро зарар кўрмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Францияда COVID-19 эпидемияси сабаб жорий қилинган умумий ўз-ўзини изоляциялаш тартиби давлатга, тахминан, 15 миллиарддан 20 миллиард еврогача зарар келтирмоқда. Шу сабабли мамлакат иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мэр BFMТV телеканали орқали қилган чиқишида карантин меъёрларини юмшатиш лозимлиги ҳақида гапирди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

«Биз иложи борича тезроқ мамлакат миқёсидаги ўз-ўзини изоляция қилиш тартибидан чиқишимиз керак. Агар ўзни яккалаш тартибини вирус фаол тарзда тарқалаётган ҳудудларнинг ўзига нисбатан татбиқ этсак, ойлик харажатлар, тахминан, 5 миллиардни ташкил қилиши мумкин. Франция миқёсида ўзни яккалаш тартибининг амалда бўлиши иқтисодиёт секторига ойига, тахминан, 15-20 миллиард еврога тушади», – деган Ле Мэр.

Шунингдек, у Францияда шу ҳафтада жорий қилинган комендантлик соатининг ўзи давлат иқтисодиётига бир миллиард еврога айланиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Францияда 16 октябрь куни пандемия бошланганидан буён бир сутка давомида қайд этилган касалланиш ҳолатлари сони 30 мингтадан ошди. Охирги бир ҳафта ичида мамлакатда 6,5 мингдан зиёд фуқаро касалхоналарга ётқизилган, шундан 1750 нафар киши тезкор даволаш бўлимларига олинган. Францияда пандемия бошидан бери 810 минг нафар одам коронавирусга чалинган, инфекция асоратлари оқибатида вафот этганлар сони эса 33,1 минг нафарни ташкил қилади.

17 октябрь куни Париждаги Иль-де-Франс ҳудудида ва мамлакатнинг яна саккизта шаҳарида комендантлик соати жорий қилинади. Комендантлик соати камида тўрт ҳафта давом этади.