ЕР ҲАҚИДА ОЯТЛАР
У (Аллоҳ) самолар ва Ерни ҳақ (қонуният) билан яратди: тунни кундуз устига ўрайди, кундузни эса тун устига ўрайди.
Зумар сурасининг 5-ояти
***
Албатта, самолар ва Ернинг яралишида ва тун билан кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қилувчи) белги-аломатлар бордир.
(Оли Имрон сураси: 190-оят).
***
Ахир, боқмасларми туяга-ки, қандай яратилмиш, самога-ки, қандай баланд қилиб қўйилмиш, тоғларга-ки, қандай тикланмиш, Ерга-ки, қандай текис тўшалмиш?!
Ғошия сураси, 17-20-оятлар.
***
Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
Нозиот сураси, 30-оят