
ЕР ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР
Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар
***
Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, унга шунда ажр бордир. Шунингдек, ундан бирор жонзот еган нарсада унга садақа (савоби) бордир.
Имом Доримий ривояти
***
Ким Аллоҳга ишониб, савоб умид қилган ҳолда қаровсиз ерни обод қилса, унга ёрдам ва барака бериш Аллоҳга лозим бўлди.
Имом Байҳақий ва Имом Табароний ривоятлари
***
Ерда экин-тикин қилиб ризқ-рўзингизни талаб қилинг.
Имом Табароний ривояти