Пазандалик

Нонуштага французча тухумли нон қовурамиз

Чоп этилди Oktabr 19, 2020 Нонуштага французча тухумли нон қовурамизda fikr bildirishni o'chirish

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Батон — 3 бўлак
  • Сут — 2 ош қошиқ
  • Тухум — 1 дона
  • Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
  • Туз

Тайёрланиш жараёни:

  • Сутга тухум ва туз қўшинг.
  • Батон бўлагининг ҳар икки тарафини тухумли аралашмага ботириб олинг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада қовуриб олинг.
  • Нон бўлаклари устини помидор ёки кўкатлар билан безаш ёки орасига пишлоқ ва колбаса қўшиб бутерброд сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!