Сергей Лавров: “Айрим ғарб мамлакатлари давлатлараро мулоқотга тайёр эмас”
“Дунёдаги аксарият таҳдидлар трансчегаравий ҳолатда ва уларга фақатгина ўзаро бохабар тарзда қарши туриш мумкин. Лекин айрим ғарб мамлакатлари давлатлараро мулоқотга тайёр эмас”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“Пандемия шуни кўрсатдики, бундай ҳолатларга умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқ асосида ва БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ролида қарши туриш мумкин”, деди Лавров БРИКС Академик форуми иштирокчиларига видеомурожаатида.
“РИА Новости” “Таассуфки, мана шундай соддагина ҳақиқатни ҳамма ҳам тушунишни истамаяпти, ғарб мулоқотга тайёрлигини намойиш этгани йўқ”, деган сўзларини келтирган.