Пазандалик

Оддий ва тўйимли: нонуштага колбаса ва пишлоқли рулет тайёрлаймиз

Чоп этилди Oktabr 24, 2020 Оддий ва тўйимли: нонуштага колбаса ва пишлоқли рулет тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Кам вақт сарфлаб мазали таом тайёрлашнинг иложи бор. Мазкур рецепт бунинг учун айни муддао.

Керакли маҳсулотлар:

  • Колбаса — 200 гр
  • Бодринг — 1-2 дона
  • Булғори қалампири — 1 дона
  • Пишлоқ — 100-150 гр
  • Саримсоқ пиёз — 1-2 дона
  • Майонез — 2 ош қошиқ
  • Лаваш хамири
  • Салат барги

Тайёрланиш жараёни:

  • Колбаса, бодринг ва булғори қалампирини ўртача катталикда тўғранг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
  • Саримсоқни майдалаб, пишлоқ ва майонез билан қўшиб аралаштиринг.
  • Лаваш хамирига пишлоқли аралашмани суртинг, устидан салат барги қўйинг.
  • Колбаса, бодринг ва булғори қалампирини ҳам териб чиқинг.
  • Рулет шаклида ўранг ва 20-25 дақиқага музлаткичга қўйинг.
  • Дастурхонга тортишдан аввал бўлакларга бўлиб чиқинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!