Болалар

Бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган ўйинчоқлар

Чоп этилди Oktabr 24, 2020 Бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган ўйинчоқларda fikr bildirishni o'chirish

Ўйинчоқлар бола тасаввурининг шаклланиши, уни фикрлашга ундаши учун муҳим саналади. Лекин айримлари боланинг руҳий ҳолатига таъсир қилиб, атрофидаги олам ҳақида нотўғри тушунчага эга бўлиши ва ҳатто зўравон бўлиб қолишига ҳам сабабчи бўлади.

Трансформерлар/махлуқлар ва агрессив қаҳрамонлар
Бундай ўйинчоқлар болада (айниқса, ҳаддан ортиқ фаол бўлса) агрессивликни уйғотади, вазмин болалар эса ўз қобиғига ўралиб олиши мумкин. Ўйинчоқ нафақат боланинг ўзини тутиши ўзгаришига, балки тунда қўрқинчли тушлар кўришига ҳам олиб келади.

Интерактив ўргатиш хусусиятига эга бўлган ўйинчоқлар
Исталган дўконда топиш мумкин бўлган, биргина тугма босилганда ҳарфларни айтиб бериши, қўшиқ куйлаши ва рақамлар кетма-кетлигида санаши мумкин бўлган гаджетлар психологларнинг фикрича боланинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Бундай ақлли ўйинчоқлар болани фантазия қилиши ва мустақил ўйлашига қўйиб бермайди. Рангининг ҳаддан ортиқ ёрқинлиги сабаб эса стресс келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Табиий шакл, ранг ва ҳажмда бўлмаган ўйинчоқлар
Ўйинчоқ мавжуд қонуниятлар асосида, табиий ранг ва кўриниши масалан, айиқ жигарранг бошқа ҳайвонлар ҳам ўз шакли ва рангидек бўлиши керак. Классик психология ноодатий қаҳрамонлар бола психикаси учун зарарли деб ҳисоблайди. Айниқса, мактабгача бўлган даврда болада дунё ҳақида тасаввур шаклланади ва кўрган ҳар қандай предмет хотирада узоқ вақт сақланиб қолади. Бу дегани бола кичиклигидан айиқ қўнғир рангда, дазмол иссиқ, болға эса оғир бўлишини тушуниши керак. Юмшоқ, пуфланадиган болға сингари ўйинчоқлар эса тасаввурнинг тўғри шаклланмаслигига олиб келади. Бу, айниқса, фантазия ва нутқни ривожланишига таъсир кўрсатади.

Қўғирчоқлар
Барби қўғирчоқлари болалар ўйинчоқлари орасида доим машҳур бўлган. Бугунги кунда L.О.L ва бошқа қўғирчоқ аналоглари ҳам йўқ эмас. Аммо тузилиши жиҳатидан ошириб юборилган қўғирчоқ турлари қизларнинг келажакда ўзидан камчилик қидириши, оналикка нисбатан нотўғри муносабат шаклланиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади. Британиялик олимлар болалигида барби қўғирчоқларини ўйнаган қизлар ўсмирлик даврида психологик ўзгаришлар билан намоён бўладиган, овқат ҳазм аъзолари касалликлари, анорексия ва булимия кўпроқ кузатилиши маълум қилинган.

Жарроҳлик амалиётида ишлатадиган тўплам
Дўконларда маникен танасига жойланиши керак бўлган аъзолар ёки жарроҳлик амалиётида ишлатиладиган тўпламли ўйинчоқларни учратиш мумкин. Лекин улар орасида зарарлилари ҳам йўқ эмас. Мутахассисларнинг фикрича, анатомияни маълум ёшда катталар кузатуви остида ўрганилмаса, психикага нотўғри таъсир қилади.

Турли вазифаларни бажарадиган чақалоқ кўринишидаги ўйинчоқлар
Идишдан сут ичадиган, баланд овозда йиғлайдиган ва куладиган қўғирчоқлар қизларга қилинадиган совғалар орасида энг кўп учрайдигани саналади. Қизларга она-бола ролини ўйнаш имконини берувчи мазкур ўйинчоқ аслида болалар фантазиясини чекланиши ҳамда тасаввурнинг нотўғри шаклланишига сабабчи бўлади. Негаки у фақатгина вақти-вақти билан йиғлайди, унинг хархашалари эса болада психоз келтириб чиқариши мумкин.

Бузиш керак бўлган ўйинчоқлар
Мутахассисларнинг фикрича, қуриш эмас бузишга мўлжалланган ўйинчоқларни харид қилмаслик керак. Чунки бундай антиконструкторлар болада зўравонлик қилиш истаги пайдо бўлишига ундаши ва бузғунчилик қилганидан кейин роҳат ҳиссини туйишига сабаб бўлиши мумкин. Бирон нарсани бузишга ўрганган бола ўйинни ҳаёт билан қориштириб қўйиши ва бошқаларга ҳам зарар етказиши мумкин.

zamin.uz