Мақолалар

Ер сайёраси ҳақида қизиқарли фактлар

Чоп этилди Oktabr 27, 2020 Ер сайёраси ҳақида қизиқарли фактларda fikr bildirishni o'chirish

Ернинг ядроси ер сайёрасининг бутун юзини деярли қирқ беш сантиметрга қоплайдиган олтиндан иборат.

***

Ернинг ички ядроси тахминан бир минг икки юз йигирма километр радиусга эга. Бу ойнинг радиусининг етмиш фоизига тенг. Бундан ташқари, геофизик ва геокимёвий тажрибаларга асосланиб, сайёрамизнинг ички ядроси қуёш билан бир хил ҳароратда деган тахмин мавжуд.

***

Ҳар куни ерга 8,6 миллион мартадан кўпроқ чақмоқ тушади.

***

Космик саёҳатлар бошланишидан олдин ер кўпинча яшил дунё сифатида тасвирланган. Биринчи бўлиб фантаст ёзувчи Франк Пол “Ажойиб ҳикоялар” журналининг 1940 йил июль ойидаги сонида булутли кўк сайёрани аниқ тасвирлаб берган.

***

Илмий далиллар шуни кўрсатадики, ер тахминан 4,54 миллиард йил бурун Қуёш туманлигида ҳосил бўлган. Сайёрадаги ҳаёт тахминан 4,25 миллиард йил аввал, яъни ер пайдо бўлганидан кўп ўтмай пайдо бўлган.

***
Ердаги ҳаёт фаолияти азон қатламини ва ернинг магнит майдонини сақлаб қолади, бу эса ҳаёт учун зарарли қуёш нурини кучсизлантиради.

***

 Сайёрамиз юзасининг тахминан 70,8 фоизини океанлар ташкил қилади. Қуёш тизимида тирик жонларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган сув Ердан бошқа сайёрада мавжуд эмас.

***

Ердаги литосфера плиталарининг ўртача ҳаракат тезлиги одам тирноғининг ўсиши суръатига тенг. Икки юз-уч юз миллион йилдан сўнг гипотетик равишда сайёрамизнинг барча қитъалари Пангеа Ултима суперконтинентига қўшилиб кетади.

***

Ер қутбларидаги тортишиш кучи экваторга қараганда катта. Шимолий қутбда вазни 150 фунт (68,4 килограмм) бўлган одам  оғирлиги экваторда 400 граммга камаяди.

***

Ер сайёрасидаги тоза сувнинг олтмиш саккиз фоизидан ортиғи музликлар, қор қоплами ва абадий музликлардан иборат.

***

Ерни биринчи марта космосдан 1959 йил Эксплорер-6 аппарати суратга олган. Ернинг бутун қиёфаси эса   1967 йил 8 августда Лунар Орбитар В орбитал станцияси томонидан суратга олинган.

***

Ернинг тарихидаги энг катта қирғин Перм даври охирида (298,9 ± 0,15 миллион йил олдин) содир бўлган, ўшанда  сайёрадаги тирик мавжудотларнинг тахминан тўқсон фоизи қирилиб кетган.

***

Ернинг энг юксак нуқтаси Эверест тоғи (денгиз сатҳидан саккиз минг саккиз юз қирқ саккиз метр баланд). Энг чуқур жойи эса Мариана чуқурлиги бўлиб, денгиз сатҳидан 10,994 метр паст.

***

Энг хавфли цунами 2004 йил 26 декабрда Жануби-Шарқий Осиёда содир бўлган. У Ҳинд океанида 9,3 балли денгиз ости зилзиласи бошланишига сабаб бўлган эди. Ўшанда икки юз ўттиз беш мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

***

 Ердаги энг токсик ўсимлик бу – ев. У кичкина игнабаргли дарахтнинг бир тури ҳисобланади. Бу дарахтнинг мевасидан ташқари, бутун танаси заҳарли, ҳатто уруғи ҳам.

***

Агар дунё океани суви ер юзига тенг тақсимланса, 2,7 километрдан ошадиган қатлам пайдо бўлади. Ер юзидаги сувнинг атига 2,5 фоизи тоза сув, қолгани шўр.

***

Агар буғланиш таъсири бўлмаса, Ер юзидаги ҳарорат 18 °C − 23 °C гача бўлади. Чунки у аслида 14,8 °С ни ташкил қилади. Ушбу иссиқлик изоляцияси таъсирисиз, эҳтимол, сайёрамизда ҳаёт мавжуд бўлмас эди.

***

Атмосфера ва космос ўртасидаги чегара тахминан 100 километр баландликдаги Карман чизиғи бўйлаб ўтади. Ундан баландликда ҳаво парвозлари мутлақо имконсиздир.

***

 Атмосферада тахминан 115 километргача баландликда кислород мавжуд бўлса ҳам тўққиз километр баландликда одам нафас ололмай қолади.

***

Тахминан 19-20 километр баландликда атмосфера босими пасайиб кетади. Бу инсон танасидаги сув ва ҳужайралараро суюқликнинг қайнаб кетишига олиб келади. Ушбу баландликдаги босим остида бўлган махсус кабинадан ташқарида ўлим бир зумда содир бўлади.

***

Денгиз буғланиш сабабли ёғингарчиликдан олганидан кўп сув йўқотади, қуруқликда эса, аксинча. Сув бутун дунё бўйлаб доимий равишда айланиб юради, шунинг баробарида умумий миқдор ўзгармайди.

***

Ер ғарбдан шарққа қараб айланади. Ҳаракат тўлқинининг тезлашиши туфайли кейинги кунларнинг ҳар бири олдинги кунлардан ўртача йигирма тўққиз наносекундга кўп бўлади.

***

Тўлқин синхронизацияси таъсирида Ой Ердан йилига тахминан ўттиз саккиз миллиметр узоқлашмоқда. Миллион йиллар ўтгач, бу кичик ўзгариш йилига йигирма уч микросекунд кўпайишига олиб келади. Масалан, Девон даврида (тахминан 410 миллион йил олдин) бир йил 400 кун бўлган, бир кун 21,8 соат давом этган.

***

Ер юзидаги энг катта тўлқин Канададаги Фенди кўрфазида содир бўлган, ўшанда тўлқин 18 метр баландликка кўтарилган.

***

Россиядаги Байкал кўли дунёдаги тоза сув захирасининг 20 фоизини ташкил қилади. У – дунёдаги энг чуқур ва энг қадимий кўл.

***

Антарктидадаги муз қатламлари ердаги барча чучук сувларнинг тахминан 80 фоизини ташкил қилади. Агар музлар эрийдиган бўлса, жаҳон океанининг баландлиги 60 метрга кўтарилган бўларди.

***

Ер Қуёш атрофида 150 миллион километр масофада секундига 30 километр тезликда ҳаракат қилади.

***

Ердаги энг қуруқ жой – Чилидаги Атакама чўли. У ерда бир неча ўн йилликларда бир марта ёғмғир ёғади.

***

Агар ер тарихи 24 соатлик сигментда (фазода ёки вақт ичида ўлчанган нарсанинг бир қисми) тақдим этилса, динозаврлар 23:41 да қирилиб кетиб, одамлар шу куни 23:54 да 43 сонияда пайдо бўлиши керак эди.

***

Инсоният цивилизацияси бошлангандан буён ердаги дарахтлар сони деярли икки баравар камайди. Инсон фаолияти натижасида биз ҳар йили 15 миллиард дарахтни йўқотамиз.

***

Тадқиқотларга кўра, сўнгги қирқ йил ичида ёввойи ҳайвонлар сони икки бараварга камайди.

***

Саноат инқилоби бошланганидан буён ер атмосферасида карбонат ангидрид газининг консентрацияси тахминан ўттиз фоизга ошди. Келгуси юз йил ичида ҳайвонларнинг тахминан ўттиз фоизи йўқ бўлиб кетиши мумкин.

***

Қуёшнинг нур сочиб порлаши ўн фоиздан ошиб кетса, глобал сирт ҳарорати ўртача 47 °Сга етади. Атмосфера иссиқхонага айланиб, океанларнинг буғланишига олиб келади.

***

Дунё океанидаги тузларнинг катта қисми вулқонлар отилиши натижасида ёки совуган магматик тоғ жинсларидан океан тубида ҳосил бўлади.

***

Қуруқликда яшайдиган ҳайвонларнинг деярли учдан бир қисми Амазон тропик ўрмонида яшайди. Амазондаги кўплаб ҳайвон турлари ҳатто аниқланмаган ҳам, таърифланмаган ҳам.

***

Чақмоқ асосан баландда турган нарсаларга урилади. Бунинг сабаби, электр зарядланиши энг кичик қаршилик йўлидан ўтади. Шу сабабли, момоқалдироқ пайтида очиқ жойда туриш мумкин эмас, бу ҳолатда одам сирт устида сезиларли даражада чиқиб туради.

***

2011 йилнинг 31 октябрида дунё аҳолиси 7 миллиардга етди. БМТ ҳисоб-китобига кўра 2050 йилга келиб дунё аҳолиси 9,2 миллиардга етади.

***

Илгари Ер орбитасининг қарама-қарши нуқтасида (L3 нуқтада) синхрон равишда ҳаракатланадиган ва Ер билан 1:1 орбитал резонансда бўлган Қуёш орқасидаги гипотетик космик тана – Қарши Ер (шунингдек, Глория) борлиги тахмин қилинган эди. 2007 йилда бир нечта STEREO сунъий йўлдошлари учирилди. Уларнинг дастлабки ишлаш босқичи  L3 нуқтаси минтақасини бевосита кузатишга имконини беради. Натижада у ерда ҳеч қандай гипотетик космик тана топилмади.

Бинафша ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.