Дунё янгиликлари

Германиядан кейин Франция ҳам қатъий карантин чораларига қайтмоқда

Чоп этилди Oktabr 29, 2020 Германиядан кейин Франция ҳам қатъий карантин чораларига қайтмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Франция президенти ўзининг навбатдаги телемурожаатида мамлакатнинг материк қисмида умуммхалқ локдаун  жорий этилишини эълон қилди ва ҳудудлар ўртасида одамларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини айтиб ўтди. Чеклов чоралари камида ноябрь охиригача амал қилиши кутиляпти. Бу ҳақда BBC хабар берди.

«Вирус тарқалишини тўхтатиш учун изоляцияни жума кунидан бошлаб жорий этиш керак, деган қарорга келдим», деган Макрон. У одамлар фақат иш жойига бориш ёки тиббий ёрдам олиш учун ташқарига чиқишлари мумкинлигини маълум қилган.

Кўчага чиқиш учун махсус маълумотнома(форма)ни тўлдириш керак бўлади. Бундай талаб баҳорги биринчи локдаун пайтида ҳам амалда эди. Ўз навбатида жамоа бўлиб йиғилишлар ҳам тақиқланади. Ресторан ва барлар, шунингдек, биринчи даражадаги муҳимлик касб этмайдиган корхоналар ҳам ёпилмоқда.