Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: КИМ ТОМОНДАМИЗ?

Чоп этилди Oktabr 30, 2020 Хом гапга пишиқ жавоб: КИМ ТОМОНДАМИЗ?da fikr bildirishni o'chirish

Шайх Мутавалли Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Муташаддид (динда ғулувга кетадиган) йигитларнинг бири билан мунозара қилиб, унга:

– Бирор мусулмон давлатида тунги клубни портлатиш ҳалолми ёки ҳаром? – дедим.

 У:

– Шак-шубҳасиз ҳалол, уларни қатл қилиш жоиз, – деди.

Мен:

– Уларни Аллоҳ таолога осийлик қилиб турган ҳолларида қатл қилсанг, борар жойлари қаер бўлади? – дедим.

У:

– Табиийки, дўзах бўлади, – деди хотиржам.

Мен:

– Шайтон ҳам уларни дўзахга туширишни хоҳлайдими?– дедим. У:

– Шундай, – деди.

Шунда мен:

– Сен билан шайтоннинг мақсади битта – одамларни дўзахга киргизиш экан-да! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан бир яҳудийнинг жанозаси олиб ўтилганида, у зот йиғладилар. Саҳобалар: “Нега йиғлаяпсиз, ё Расулуллоҳ? Ахир бу яҳудийнинг жанозаси-ку!” дейишди. У зот: “Бир жон мендан қочиб дўзахга кетди” деб жавоб бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сизларнинг ўртангиздаги фарқ нима? У зот одамларнинг ҳидоят топиб, дўзахдан қутлишларига ҳаракат қилар эдилар. Сизларчи? Сизлар бир водийда бўлсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умуман бошқа бир водийдалар,– дедим.

Энди ҳар биримиз ўзимизга савол бериб кўрайлик: “Одамларга, айниқса, гуноҳ-маъсият қилиб қўйганларга нисбатан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек куюняпмизми?”

Азизбек ХОЛНАЗАРОВ тайёрлади.