Саломатлик

Коронавирус энг осон кўпаядиган манба маълум бўлди

Чоп этилди Oktabr 31, 2020 Коронавирус энг осон кўпаядиган манба маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Коронавируснинг энг осон кўпаядиган манбаси оғиз бўшлиғи бўлиб, тупик безлари, тил ва қалқонсимон безлар “SARS-CoV-2” вируси ўчоғи пайдо бўлиши ва кейинчалик тарқалиши учун энг «қулай» жойлардир.

Ушбу йўналишда тадқиқот олиб борган бир гуруҳ америкалик олимлар худди шундай хулосага келишди. Изланишлар натижаси “medRxiv” портали томонидан эълон қилинди.

“Йўталиш ёки гаплашиш жараёнида “Cоvid-19” вирусининг бир кишидан бошқасига юқиши хавфи ортади. Шу боис тадқиқот муаллифлари коронавирус тарқалишига қарши курашда энг самарали ҳимоя воситаси бўлгани боис ниқоб тақиш зарурлигини таъкидлашмоқда. Таъм билишнинг йўқолиши ҳамда оғизнинг узоқ вақт қуруқ бўлиб қолиши организмда инфекция борлигининг белгисидир”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу изланиш коронавируснинг фақат оғизда кўпайишини ўрганишга қаратилган илк тадқиқотлардан биридир. Зеро, шу кунгача тадқиқотчиларнинг аксарияти инфекциянинг бурун ва ўпкада намоён бўлишига эътибор беришган.

Қайд этиш жоиз, ушбу изланиш натижаларидан тиббий амалиётда расмий равишда фойдаланиш учун мақола ҳали мутахассис баҳосидан ўтиши керак.