Мақолалар

Шуфъа

Чоп этилди Dekabr 3, 2020 Шуфъаda fikr bildirishni o'chirish

“Шуфъа” сўзи луғатда жуфт маъносини англатиб, бир нарсани бошқасига қўшишга айтилади.

Истилоҳда “кўчмас мулкка у (кўчмас мулк)нинг харидорига қарши ва ўша харидор белгилаган нархда эгалик қилиш ҳақидир”.

Бошқа таърифда бундай дейилади: қўшни ёки эски шерикка шерикли нарсани сотиб олиш имтиёзи мажбуран берилишидир.

Яъни, харидорлик ҳуқуқи биринчи бўлиб шерик ёки қўшнига берилишидир.

Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақсимланмаган ҳар бир шериклик нарсада, уй ёки боққа ўхшаш, шуфъага ҳукм қилдилар. Унга шеригининг изнини олгунча сотиш ҳалол бўлмайди. Агар хоҳласа олади, хоҳласа, тарк қилади. Бас, қачонки ундан изн сўрамай сотса, у ўша нарсага ҳақли бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Самура розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳовли қўшни қўшнисининг ҳовлисига ва ерига ҳақлироқдир”, дедилар (“Сунан” эгалари ривояти).

Ислом қонунчилигида шуфъа номли ҳуқуқ бор. Бу ҳуқуқ кўчмас мулкда бўлиб, фақат қўшни ва шерикка берилади.

Икки ёки ундан кўп кишилар шерикликка уй олса, улардан бири ўз улушини сотмоқчи бўлса, биринчи харидор шериклар бўлади. Уларга билдирмасдан сотишга ҳақи йўқ. Агар шериклар олишни истамаса, бошқага сотаверади.

Шуфъа ҳақи қуйидагиларга берилади:

Энг яқин қўшни шуфъага ҳақлироқ ҳисобланади. Агар бир эшикдан кириб чиқадиган қўшни бўлса, у бошқалардан ҳақлироқдир. Кейин ён қўшни.

Шуфъа ҳақи бор киши сотилаётганини эшитди, агар уни олмоқчи бўлса, ҳақини шу заҳоти талаб қилиши лозим. Унинг сотилганини эшитса, кўчмас мулк, сотувчи ёки харидордан қай бирининг қўлида мулк турган бўлса, ўшанинг олдида шуфъа ҳақини гувоҳларга маълум қилади.

Агар сотилганини билиб, индамай қўйса, олиш нияти йўқ, деб қабул қилинади. Узрсиз бир ойдан кейинга сурса, шуфъа ҳақи бекор бўлади.

Шерик шуфъа талаб қилиб қозига борса, қози қарайди:

– нариги томондан шафиъ (талаб қилувчи)нинг мулки эканини тасдиқласа;

– шафиъ ҳужжат келтирса;

– шафиънинг мулки эмаслигига қасам ичишдан бош тортса.

Шулардан бири юзага келиши билан, қози шафиъ (шуфъа талаб қилувчи)га шуфъа ҳақи бор деб ҳукм қилади. Бунда шафиъга харидор қўйган нарх қийматини олиб келишини айтади. У қийматни олиб келганидан кейин, сотувчи билан харидорнинг савдосини бузиб, шафиъга олиб беради.

Шуфъа қуйидаги ҳолатларда бузилади:

– савдодан олдин шуфъа ҳақини топшириш;

– шафиънинг ўлими;

– шафиънинг маҳкама ҳукмидан олдин сотиши

Ботил сулҳ. Яъни, шафиъ бирон нарса эвазига шуфъа ҳақидан воз кечишига келишувдир

Сотувчининг вакили мулкни сотди. Лекин у шафиънинг ўзи бўлса, шуфъа ҳақи бекор бўлади.

Ихтиёр шарти билан сотилганда ҳам шуфъа ҳақи бўлмайди.

Ҳеч бир қонунчиликда исломдаги каби шуфъа ҳуқуқи берилмаган ва қонун билан ҳимоя қилинмаган. Шуфъадан кўзланган ҳикматлардан бири шуки, ҳамма ўз атрофидагиларга яхшилик қилаверса, зиёни тегмаса, бутун жамият ислоҳ бўлади. Чунки бу механизм барча жойда бирдек ишлайди. Аллоҳ нақадар Ҳаким зот!

Уйни сотишдан олдин қўшнига айтиш эсдан чиқмасин.

Манбалар асосида Абдуллоҳ ДЕҲҚОН тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2020 йил 20-сонидан


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35