Мақолалар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг хутба қилишдаги одоблари

Чоп этилди Dekabr 4, 2020 Пайғамбар алайҳиссаломнинг хутба қилишдаги одоблариda fikr bildirishni o'chirish

Хутба – Ваъз, нутқ, панд-насиҳат.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам панду насиҳатлар тингловчиларга тушунарли бўлиши учун сўзларни дона-дона ва равон айтишга эътибор берганлар. У зот баланд жойда, юқори овозда ва тик турган ҳолда хутба қилардилар. Шунинг учун Мадинадаги масжидларига алоҳида минбар ясатилган. У зот муборак сўзлари қалбларнинг туб-тубидан жой олиши учун ҳаммага тушунарли лафзлар, гўзал иборалар ва ҳикматли сўзлар билан хутба қилганлар. Долзарб масалаларни янада таъкидлаш, уларга эътиборни тортиш ва энг муҳими, маъруза тингловчилар ёдида яхши сақланиб қолиши учун баъзи жумлаларни уч маротаба такрор айтардилар. Баъзан хутбаларида қофияли сўзлардан фойдаланган бўлсалар-да, аксарият ҳолларда қофиясиз, оддий сўзларни ишлатганлар. Чунки доимий қофияли сўзлаш кишидан ортиқча машаққат талаб қилади. Бунинг натижасида маънолардаги равшанлик ва ойдинлик ҳам йўқолади.

Набий алайҳиссалом фасоҳатли сўзлаш билан бирга, одамларга малол келмаслиги учун хутбани чўзиб ҳам юбормасдилар. Чунки хутбанинг қисқа ва лўнда бўлиши тингловчини зериктириб қўймайди ҳамда етказилаётган маълумотлар зеҳнларда яхши ўрнашиб қолишига сабаб бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом буни саҳобаларга ҳам уқтириб: «Кишининг намози узун, хутбаси қисқа бўлиши унинг заковатига далолат қилади», деб марҳамат қилганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хутбалари қисқа ва лўнда бўлишига қарамай, ҳикмат ва гўзал панду насиҳатларга бойлиги билан бошқа оддий нотиқларнинг хутбаларидан ажралиб турган. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбаларини Аллоҳ таолога ҳамду сано ва шаҳодат калимасини айтиш билан бошлардилар. Ундан сўнг: «Аммо баъд…» дея бирор ҳикмат ё ваъз-насиҳатга ўтардилар. Баъзан хутбанинг маъносини тасдиқлаш мақсадида унга мувофиқ ҳолда қўллари билан ишора қилардилар. Бир хутбаларида: «Мен билан қиёмат мана шундай бўлган ҳолатда юборилдим», дея икки бармоқлари – кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бир-бирига бирлаштириб кўрсатганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзан хутба қилишдан олдин қавмни бир марта кўздан кечирардилар. Бу орқали қавмнинг нимани билишга эҳтиёжи борлигини билиб олардилар. Сўнг хутбаларида айнан ана шу масалаларга ҳам тўхталиб ўтардилар. Айни вазиятда риоя қилинмаётган бирор яхши иш бўлса, уни қилишга буюрар, мабодо қилинмаслиги лозим бўлган бирор хато иш бўлса, ундан қайтарар эдилар. 

Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Икки олам сарвари» китобидан
Ғиёсиддин ҲАБИБУЛЛОҲ таржимаси

“Ислом нури” газетасининг 2020 йил 21-сонидан


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35