Дунё янгиликлари

Ер сайёрасининг нархи маълум қилинди

Чоп этилди Dekabr 1, 2020 Ер сайёрасининг нархи маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Санта-Круз шаҳридаги Калифорния университети астрофизик олими Грег Лафлин ўз формуласини яратди ва сайёрамизнинг тахминий қийматини маълум қилди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Ер беш квадратриллион долларга тенг.

“Mail Online”нинг ёзишича, олим ўз ҳисоб-китобларида Ернинг массаси, ҳарорати, ёши ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш қобилиятига таъсир қилувчи бошқа кўплаб омилларни ҳисобга олган.

“Ер Қуёш тизимидаги энг қиммат сайёра бўлиб чиқди”, деб таъкидламоқда олим таққослаш учун Марснинг нархи атиги 16 минг АҚШ долларини ташкил қилишини қўшимча қилган ҳолда.

“Қизил сайёранинг бундай арзонлиги унинг ҳаёт ривожланишига мос эмаслиги билан боғлиқ”, дея изоҳ берди Лафлин.

Венера эса, астрофизикнинг ҳисоб-китобларига кўра, атиги бир цент туради.

Астрофизикнинг қайд этишича, қиймати 80.000.000 доллардан кам бўлган сайёраларни одамлар учун потенциал янги уй деб ҳисоблаб бўлмайди.