Дунё янгиликлари

ЖССТдан ниқоб тақиш бўйича янги тавсиянома

Чоп этилди Dekabr 3, 2020 ЖССТдан ниқоб тақиш бўйича янги тавсияномаda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалиши шароитида ниқобдан фойдаланиш бўйича янгиланган йўриқномани чоп этди. Унда айтилишича, ижтимоий масофага риоя қилишнинг имкони бўлмаса, бинолар ташқарисида ҳам ниқоб тақиш лозим.

Шунингдек, етарлича даражада шамоллатилмайдиган хоналарда ҳам ниқоб тақиш зарур. Йўриқномада айтилишича, бу қоидалар катталар ва 12 ёшдан юқори болаларга тааллуқли.

ЖССТ беш ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақишни тавсия этмаяпти. 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар эса эпидемиологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ниқоб тақишлари мумкин.

Ташкилот ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсияларни июнь бошларида янгилаганди. Ўшанда тиббиёт муассасаларининг барча ходимларидан ниқоб тақиш талаб қилинганди.

Бунгача эса, ЖССТ фақат коронавирусга чалинган беморларгина ниқоб тақиши керак деб таъкидлаб келганди.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35