7 декабрь – Халқаро фуқаро авиацияси куни
1944 йил 7 декабрь куни Чикаго (АҚШ)да 52 давлат иштирокида Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенция имзоланган.
1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 51-сессиясида қабул қилинган резолюциясига кўра, бу сана Халқаро фуқаролик авиацияси куни деб эълон қилинган.
Ушбу санани муносиб нишонлашдан мақсад фуқаро авиациясининг дунё мамлакатлари ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги ўрни ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этишдан иборат.
Мазкур санани ҳар беш йилда муайян масалаларга бағишлаш анъанага айланган. 2019–2023 йиллар давомида ушбу сана “Авиациянинг глобал ривожланиши учун инновацияларни жорий этиш” шиори остида ташкил этилади.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда ҳаво қатновлари орқали 4 миллиард нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. Авиақатновлар ҳар йили дунё иқтисодиётига 2,7 трлн. доллар миқдорида даромад келтиради.