Аёллар

2020 йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхати эълон қилинди

Чоп этилди Dekabr 8, 2020 2020 йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхати эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Американинг Financial Times газетаси 7 декабрь куни 2020 йилда энг нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 12 нафар аёл ўрин олган бўлиб, уларнинг барчаси инқирозга қарши курашган ва ҳозирги даврдаги муҳим муаммоларга эътибор қаратган.

Рўйхат ўқувчилар овоз бериши ёрдамида тузилган. Нега айнан ушбу аёллар танланганига ўқувчилар изоҳи келтирилган.

Биринчи ўринни Янги Зеландия бош вазири Засинда Арден эгаллади. У коронавирус таҳдидига тезкорлик билан чора кўрган сиёсатчи сифатида қайд этилган. 40 ёшли Жасинда Ардерн Янги Зеландия бош вазири лавозимини 2017 йилнинг октябридан буён эгаллаб келмоқда. У инқирозга, шу жумладан, 2019 йилнинг мартида Крайстчёрч шаҳридаги масжидларга уюштирилган ҳужум ва COVID-19 эпидемиясига қарши чора кўргани учун мамлакатда ва хорижда мақтовга сазовор бўлган.

Ундан кейинги поғонани Ўзлем Туречи — коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган Бионтеч компанияси етакчи олими эгаллади.

Рўйхатдан, шунингдек,  АҚШ вице-президенти бўладиган Камала Харрис, «мамлакатни сиёсий уйқудан чиқарган ва одамларга умид бахш этган» Беларусь мухолифатчилари етакчиси Светлана Тихановская ва демократларнинг Жоржия штатидаги муваффақиятли кампанияси учун америкалик сиёсатчи Стейси Абрамс ўрин олган.

Ундан кейинги поғонани ишлаётган оналар эгаллади. Бу маълум бир аёл эмас, балки карантин ва болалар таълим муассасалари ёпилганига қарамай, ўз карьерасини давом эттираётган барча аёллардир.

Бундан ташқари, 2020 йилда ўз мамлакати иқтисодиётини энг кучлилардан бирига айлантирган, Тайван президенти Цай Ин Вен, коронавирусга қарши курашишдаги мардонавор чораси учун Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ олий суди Рут Гинзбург, америкалик сиёсатчи Александр Окасио-Кортес, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири К.К. Шейлай ва америкалик қўшиқчи Тэйлор Свифт ҳам ушбу рўйхатга киритилган.