Қуръон ва Ҳадис бўйича мусобақалари ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди — Дин ишлари бўйича қўмита
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Қуръон ва Ҳадис бўйича мусобақалари маълумот берди.
“Қуръон мусобақасини ҳеч ким тўхтатиб қўйгани йўқ. Агар ташкилотчилар таклиф билан чиқса, албатта дастурга киритилади ва ўрнатилган тартибда ўтказилади.
Ҳозир ҳам дастур бўйича диний соҳа ходимлари ўртасида Қуръон ва Ҳадис бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Бу мусобақа ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди.
Ушбу мусобақа соҳа мутахассислари ўртасида ўтказилиши мақсадга мувофиқроқ, чунки биз уларни халқаро мусобақаларга юборамиз”, деди Комилов.