Мақолалар

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар

Чоп этилди Dekabr 18, 2020 Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдиларda fikr bildirishni o'chirish

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:

🔹 бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;

🔹 дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;

🔹 истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;

🔹 тавбани берибдими, қа­булини ҳам тайёрлабди;

🔹 садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 10-сонидан