Дунё янгиликлари

Дунёнинг энг чиройли шаҳрида биринчи масжид қурилди

Чоп этилди Dekabr 18, 2020 Дунёнинг энг чиройли шаҳрида биринчи масжид қурилдиda fikr bildirishni o'chirish

Дунёнинг энг гўзал шаҳри деб аталувчи Янги Зеландиянинг Квинстаун шаҳрида мусулмонлар кўп йиллик тайёргарлик ҳамда маблағ йиғиш билан боғлиқ ҳаракатлардан сўнг биринчи масжиднинг очилишини нишонлашди.

Бу ҳақда “Islam.ru” хабар берди.

“Биз мусулмонлар жамоати ниҳоят ибодат қиладиган жойга эга бўлганимиздан жуда мамнунмиз, шу пайтгача биз жамоат жойларини ижарага олганмиз, баъзан эса Вакатип кўли бўйида намоз ўқидик”, деди маҳаллий “Ислом маркази” раиси Муҳаммад Надим.

“Биз бинонинг калитларини олдик ва бугун кечқурун масжидда биринчи намозимизни ўқидик”, деб қўшимча қилди Надим.

Таъкидланишича, мусулмонлар жамоаси шаҳардаги биринчи масжид учун маблағ йиғишни 2019 йил март ойида бошлашган ва унинг умумий қийматининг 10 фоизини, яъни 430 минг долларини тўлашган, қолган қисмини эса 2021 йил декабргача тўлаш керак.