Оила

Россияда никоҳгача бўлган муносабатлар қораланди

Чоп этилди Dekabr 18, 2020 Россияда никоҳгача бўлган муносабатлар қораландиda fikr bildirishni o'chirish

Рус православ черкови никоҳгача бўлган муносабатлар заиф никоҳлар тузилишига сабабчи бўлади, дея айтиб ўтган. Руҳонийларнинг таъкидлашича, никоҳгача биргаликда яшаш ёшларнинг келажакда узоқ муддатли иттифоқ туза олмасликларига олиб келади.

“Ёшлар биргаликда яшашади, кейин эса ажралиб кетади. Бу орада никоҳга нисбатан турли қарашлар пайдо бўлади. Оқибатда уларнинг келгусидаги никоҳлари таназзулга юз тутади.

Шу сабабли черков никоҳга содиқлик ва никоҳгача бўлган муносабатларга нисбатан жуда қатъий қоидаларни жорий қилган”, – дейди черков ташқи алоқалари бўйича синодал бўлим бошлиғи Илларион.

Епископнинг таъкидлашича, черков никоҳгача бўлган муносабатларга рухсат этмайди, чунки ёшлар ўз зиммасига “ҳеч қандай мажбуриятларни” олмайди. Черковнинг вазифаси одамларга мустаҳкам оилаларни яратишда ёрдам беришдир.

Маълумот учун: Расмий статистик маълумотларига кўра, россияликларнинг 52% расмий равишда турмуш қурган ва респондентларнинг максимал улуши 35-44 ёшдаги (69%) фуқароларга тўғри келади. 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида респондентларнинг 17 фоизи рўйхатдан ўтган никоҳда яшайдилар, деб таъкидлайди социологлар.

Сўров натижаларига кўра, русларнинг 35 фоизида доимий оилавий муносабатлар мавжуд эмас, 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида бу кўрсаткич 62 фоизни ташкил қилади.